Ссылки доступа

Душанбелик фуқаро кўчада уни безовта қилган эркакни ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди


Душанбеда 25 ёшли блогер Манижа Назарова кўчада унга шилқимлик қилган эркакни ҳақорат қилгани учун 420 сомоний (37,2 доллар) жаримага тортилди, деб ёзади «Озодлик» радиосининг тожик хизмати.

Воқеа 3 декабрь куни Душанбе шаҳрида содир бўлган. Назарованинг айтишича, у йўлни кесиб ўтаётганда номаълум йигит унинг қўлидан ушлаб олган. «Мен унга нима қиляпсан дедим ва у менга сўкинди. Мен буни ёзиб олдим ва мен ҳам уни бир неча қаттиқ сўзлар билан сўкдим. Ички ишлар вазирлиги менинг сўзларимни ҳақорат деб ҳисоблаб, жаримага тортди ва фотосуратимни ўз веб-сайтига жойлаштирди. — деди у.

Қизни Фирдавсий милиция бўлимига чақиришди. Унинг сўзларига кўра, у ерда жарима масаласи кўтарилмаган ва йигитга жаримага тортилиши учун унинг устидан шикоят қилиш тавсия қилинган. У «ахлоқсиз ҳаракатлар учун» беш кунга ҳибсга олинган.

Манижа Назарова Ички ишлар вазирлигининг Душанбе шаҳри бўйича департаментини судга бермоқчи. Унинг сўзларига кўра, милиция ходимлари уни иш жойида суратга олишган ва бу суратни ҳеч қаерга жойлаштирмасликка ваъда беришган, бироқ сурат кейинроқ интернет сайтида жарима ҳақидаги нашр остида пайдо бўлган.

Манижа Назарова гўзаллик салонларидан бирида ишлайди, унинг Инстаграмда 48 мингдан ортиқ обуначиси бор.

XS
SM
MD
LG