Ссылки доступа

Қирғизистон суди икки Тожикистон фуқаросининг қамоқ жазосини енгиллаштирди


У здания Лейлекского районного суда. Архивное фото

Қирғизистоннинг Боткен вилояти суди 6 декабрь куни икки нафар Тожикистон фуқаросини умрбод қамоқ жазосини 15 йиллик қамоқ жазоси билан алмаштирди. Суд мажлиси маҳкум Абдурозик Абдуқаҳҳоров ва Асқар Юнусовларнинг яқинлари ҳукми устидан берилган шикоят аризасидан сўнг бўлиб ўтди.

14 сентябрь куни Қирғизистоннинг Боткен вилояти Лейлек туман суди Тожикистон фуқаролари Абдурозик Абдуқаҳҳоров ва Асқар Юнусовни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган эди. Улар Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 380 (Тинчликка қарши жиноятлар) ва 391 (Талончилик) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган. Маҳкумларнинг яқинлари ушбу ҳукмни адолатсиз деб билишган.

Абдурозик Абдуқаҳҳоровнинг рафиқаси Наргиса Жабборованинг 6 декабрь куни Озоди радиосига айтишича, маҳкамада унинг турмуш ўртоғининг қариндошларидан бири ва Тожикистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси вакили иштирок этган. «Элчихона вакили бизга умрбод қамоқ жазоси 15 йиллик қамоқ жазоси билан алмаштирилганини маълум қилди», — дея қўшимча қилди у. Наргиса Жабборова бу ҳукмни адолатсиз деб билишини, аммо барибир умрбод қамоқ жазоси бекор қилинганидан хурсанд эканлигини айтди.

Боткен вилояти суди Тожикистон фуқаролари учун умрбод қамоқ жазоси 15 йиллик қамоқ жазосига алмаштирилгани ҳақида ҳозирча эълон қилгани йўқ.

Наргиса Жабборованинг айтишича, турмуш ўртоғининг соғлиғи ёмонлашган.

Сўғд вилояти раҳбари Ражаббой Аҳмадзода 11 октябрь куни Озоди радиоси билан телефон орқали суҳбатда Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари билан биргаликда Қирғизистоннинг тегишли идораларига икки марта расмий мактуб йўллаганини маълум қилди.

Абдурозик Абдуқаҳҳоровнинг рафиқаси Наргиса Жабборова 6 декабрь куни Озоди радиосига берган интервьюсида у ҳақиқатан ҳам судда иштирок этишни хоҳлагани, бироқ Қирғизистон расмийлари уни давлат чегарасини кесиб ўтишга рухсат бермаганини айтди.

XS
SM
MD
LG