Ссылки доступа

Қирғизистон ССВ коронавируснинг сохта сертификати савдоси бўйича текширув бошлади


Соғлиқни сақлаш вазирлигида COVID-19га қарши эмлаш сертификатлари сотилиши билан боғлиқ журналистик суриштирувда айтилган фактлар юзасидан хизмат текшируви ўтказиш учун комиссия тузилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, республика соғлиқни сақлаш ташкилотлари раҳбарлари коронавирусга қарши эмлаш кампаниясини адолатли ўтказиш учун шахсан жавобгардирлар. «Бундай ҳолатлар аҳолининг эмлаш кампаниясига ишончини пасайтиради. Шунинг учун, агар бу исботланса, барча айбдорлар тегишли жазога тортилиши керак», — дея хулоса қилди у.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда июль ойидан бошлаб индивидуал QR-код берилган коронавирусга қарши эмлашнинг рақамли сертификатлари чиқарилмоқда. Ҳужжатни фақат COVID-19 вакцинаси билан эмланган, охирги 6 ой ичида коронавирус билан касалланган ёки уч кун давомида амал қиладиган ПЗР тести салбий натижаси бўлганлар олишлари мумкин.

Қирғизистонда 18 ёшдан ошган фуқароларни коронавирусга қарши эмлаш кампанияси 2021 йил 29 мартда бошланган ва у дастлаб Хитойнинг Sinopharm вакцинаси билан амалга оширилган.

XS
SM
MD
LG