Ссылки доступа

Францияда журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишида гумон қилинган шахс қўлга олинди


Саудовский диссидент и журналист Джамаль Хашогги выступает на конференции в Лондоне, 29 сентября 2018

2018 йил Истанбулда саудиялик журналист ва ёзувчи Жамол Қошиқчининг ўлдирилишида гумонл қилинаётган шахс Францияда ҳибсга олинди. Холид Айид ал-Отайбий сешанба куни Шарл де Голл аэропортида ушланган, дея хабар беради Франция ОАВ.

Ҳибсга олинган шахс журналистнинг ўлдирилишида Туркия томонидан қидирилаётган 26 саудияликдан бири, деб хабар беради BBC.

Қироллик гвардиясининг 33 ёшли аскари Холид ал-Отайбий Францияга келган вақтида қўлга олинган.

Саудия ҳукуматининг доимий танқидчиси Жамол Қошиқчи 2018 йил октябрь ойида ўз мамлакатининг Истанбулдаги консуллигида ўлдирилган.

Саудия Арабистонининг таъкидлашича, собиқ Washington Post шарҳловчиси агентлар отряди уни Саудия Арабистони Қироллигидаги ватанига қайтишга кўндириш учун ўтказган «операция» қурбони бўлган.

Туркия расмийларининг айтишича, агентлар Ар-Риёд ҳукуматининг энг юқори даражасидан келган буйруқ асосида ҳаракат қилган.

XS
SM
MD
LG