Ссылки доступа

Қирғизистон Қозоғистондан минг дона автобус сотиб олади


Қозоғистон кейинги йилда Қирғизистонга Yutong русумли 1000 дона автобус етказиб беради. Бунга оид меморандум 8 декабрь куни Қирғизистон ҳукумат делегациясининг Нур-Султон шаҳрига сафари чоғида имзоланди, дея маълумот тарқатган Қозоғистон ҳукумати матбуот хизмати.

Имзоланган ҳужжатга мувофиқ, Қирғизистон Қозоғистондан электр, газ ва дизель ёқилғисида ҳаракатланувчи мингта автобус ва 100 дона махсус техника сотиб олади. Лизинг шартлари асосида сотиб олинаётган автобусларнинг параметрлари, қиймати ҳамда пулни тўлаш муддати очиқланган эмас.

Жорий йилда Бишкек мэрияси 350 дона автобус етказиб бериш бўйича “Эко Пассажирские перевозки” МЧЖ билан шартнома тузган эди. Мазкур фирма Ўзбекистонда йиғилган ISUZU автобусларини олиб келиш билан шуғулланади.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ISUZU автобуслари шу йилнинг июнь ойидан эътиборан Бишкек кўчалари бўйлаб қатнай бошлаган.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозирда Қирғизистон пойтахтида йўловчиларга 130 та троллейбус ва 82 та муниципал автобус хизмат кўрсатмоқда. Айни пайтд мэрия вакиллари Бишкекда жамоат транспорти муаммосини ҳал қилиш учун камида 1500 та автобус кераклигини билдирганлар.

XS
SM
MD
LG