Ссылки доступа

Байден АҚШ қўшинлари Украина мудофааси учун йўлланмаслигини билдирди


Джо Байден

Россия Украинага бостириб кирган тақдирда, у ёққа АҚШ қўшинларини йўллаш эҳтимоли кўриб чиқилаётгани йўқ, чунки Украина НАТОга аъзо мамлакат бўлиб ҳисобланмайди, дея билдирди АҚШ президенти Жо Байден 8 декабрь куни Оқ уйда журналистлар саволларига жавоб бераркан.

Байден ўз чиқишида 7 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтган икки соатлик видеомулоқот ҳақида ҳам тўхталди. АҚШ президентига кўра, у Путинга, агар Россия Украинага қарши ҳарбий амалиёт бошлагудек бўлса, Москва аввалда кузатилмаган иқтисодий оқибатлар билан тўқнашишини уқтирган. Байден Россия президенти унинг муждасини қабул қилганига ишончи комил эканини урғулади.

Жо Байден билан мулоқот ҳақида чоршанба куни Владимир Путин ҳам ўз мулоҳазаларини баён этган. У Москва Украинанинг НАТОга қабул қилиниши эҳтимолидан ташвишда эканини эслатган.

Вашингтон, унинг НАТОдаги иттифоқчилари ва Украина расмийлари сўнгги ҳафталарда Россия Украина чегараси яқинига ўзининг икки минг чоғли ҳарбийсини ташлаганига оид маълумотлардан хавотирланмоқдалар. Москва Украинага бостириб киришга ҳозирланаётганинига оид тахминларни қатъиян рад этиб келяпти.

XS
SM
MD
LG