Ссылки доступа

Туркманистон шарқида бюджет ходимлари мажбурий гриппга қарши эмланмоқда


Платная вакцина против гриппа в Лебапе делается всем работникам бюджетной сферы
Платная вакцина против гриппа в Лебапе делается всем работникам бюджетной сферы

Лебап вилояти маъмурияти давлат муассасалари ходимларини ўз маблағлари ҳисобидан гриппга қарши эмлашга мажбур қилмоқда. Вилоят ҳокимияти 2022 йилнинг биринчи кунларидан аҳолини қайта эмлашни бошлашга ҳозирлик кўрмоқда. Шу ҳафта бошида Туркманистон яна карантин чораларини кучайтира бошлади.

Озодлик радиосининг Лебап вилоятидаги мухбирининг хабар беришича, шу кунларда Туркманобод шаҳрининг барча тиббиёт муассасалари ва бошқа бюджет ташкилотларида ишчиларни гриппга қарши оммавий эмлаш ишлари олиб борилмоқда.

Давлат сектори ходимлари Россияда ишлаб чиқарилган “Ултрикс” вакцинаси учун 21 манат тўлашга мажбур. “Гок Гушак” акциядорлик жамияти ишчилардан вакцинанинг бир дозаси учун 25 манат ундирди.

Шу кунларда вилоят раҳбарияти томонидан 2022 йил январь ойидан бошлаб аҳолини оммавий қайта эмлашга ҳозирлик кўрилмоқда.

«Коронавирусга қарши эмлаш аввалгидек амалга оширилади. Масалан, 2021 йилнинг февраль ойида аввал тиббиёт ходимлари биринчи марта эмланди, келаси йил январь ойида биринчи бўлиб яна тиббиёт ходимлари эмланади», — деди Туркманободлик оила шифокори.

Коронавируснинг янги штамми ҳақидаги хавотирлар туфайли Лебап вилоятидаги ноябрь ойи ўрталарида қисман очилган бозор, дўкон ва хизмат кўрсатиш марказлари яна ёпилишни бошлаган.

29 ноябрь куни Туркманистонда ўз ишини якунлаган ЖССТ миссияси якуний баёнотида мамлакат ҳукуматини «COVID-19 ни аниқлаш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга» чақирди. Глобал коронавирус пандемияси бошланганидан бери Туркманистон мамлакатда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаганини эълон қилишда давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG