Ссылки доступа

AP: Қўшма Штатлар Украинага Донбассда ён беришни таклиф қилади


Совместные американо-украинские учения
Совместные американо-украинские учения

Қайд этилишича, “АҚШ президенти Жо Байденнинг вазифаси Путинга ён босаётгандек тасаввур уйғотмаган ҳолда Киевни Украина шарқида айрим қарорлар қабул қилишга ундаш ҳисобланади”.

Вашингтон Донбасс автономияси масаласида Киевга босим ўтказиши мумкин, деб ёзмоқда Associated Press ўз манбаларига таяниб.

Агентликнинг қайд этишича, “АҚШ президенти Жо Байденнинг вазифаси Путинга ён босаётгандек тасаввур уйғотмаган ҳолда Киевни Украина шарқида айрим қарорлар қабул қилишга ундаш ҳисобланади”.

“Маъмурият вакиллари АҚШ Украина мамлакат шарқидаги ерларга автономиянинг бир қисмини расман бериши учун Киевга босим ўтказиши мумкинлигини тахмин қилмоқда”, — дейилади агентлик хабарида.

Хабарга кўра, гап Донбассга соғлиқни сақлаш, полиция ва таълим соҳаларини ўзи назорат қилишига рухсат бериш ҳақида кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 7 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байден ўртасида видеомулоқот ўтказилди.

Кремлнинг билдиришича, икки давлат раҳбарлари Украинадаги инқироз ва 2015 йилдаги Минск келишувларининг бажарилишида силжиш йўқлиги билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилган.

XS
SM
MD
LG