Ссылки доступа

Мирзиёев 16 декабрда Жанубий Кореяга боради


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни уч кунлик ташриф билан Жанубий Корея пойтахти Сеулга боради. Бу ҳақда 9 декабрь куни Кореянинг Yonhap агентлиги хабар берди.

“Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин билан 17 декабрь куни музокара ўтказади. Учрашувда икки томонлама дўстликни ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилинади”, -деб билдирган Корея президенти матбуот котиби Пак Кён Ми.

Хабарда таъкидланишича, 2022 йилда Корея ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 30 йил тўлади.

Бундан аввал Мирзиёев Жанубий Кореяга 2017 йилнинг ноябрида борган эди. Мун Чжэ Ин эса 2019 йил апрелида Тошкентда расмий сафар билан бўлган.

Жанубий Корея Ўзбекистон импортида 1,5 миллиард долларлик улушга эга ва бу борада Россия, Хитой ва Қозоғистондан кейинги ўринда туради.

Ўзбекистон ишчи кучи экспорт қилаётган давлатлар орасида эса Жанубий Корея Россия ва Қозоғистондан кейинги учинчи ўринни эгаллаган.

XS
SM
MD
LG