Ссылки доступа

АҚШда торнадодан камида юз киши ҳалок бўлди


АҚШ ҳукумати расмийларининг билдиришича, дастлабки маълумотларга қараганда, Кетукки штатида юз берган торнадо оқибатида камида юз киши ҳалок бўлди.

Кетукки губернатори Энди Бешир бу штат тарихидаги энг йирик қуюн бўлганини эътироф этди. Торнадодан асосан Грейвс округи ва Мейфилд шаҳри аҳолиси қаттиқ жабрланди.

Қуюн оқибатида шам заводининг томи вайрон бўлди, адлия саройининг минораси қулади ва қамоқхона биносига зарар етди. Кентуккида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Шунингдек, торнадо оқибатида Теннесида уч киши, Арканзасда бир киши ҳалок бўлгани билдирилди.

XS
SM
MD
LG