Ссылки доступа

“Янги Ўзбекистон” массивларини қуришга кўрсатма берилди. 250 минг эмас, 21 минг оила уйли бўлади


Уй-жойга талаб юқори бўлган туман ва шаҳарлар марказларига яқин ҳудудларда 29 та “Янги Ўзбекистон” деб номланган массивлар қурилади. Алия вазирлигининг 11 декабрда билдиришича, бу борадаги 32-сонли фармонни президент 9 декабрь куни имзолади.

“Янги Ўзбекистон” массивларида жами 21 минг 312 хонадонга эга бўлган 619 та кўп қаватли уй, 24 та боғча, 15 та тиббиёт муассасаси барпо этилади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган паст рентабелли 489 гектар ер майдонлари “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш учун ажратилади.

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши тўғрисида президент Мирзиёев 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселекторда гапирган эди.

Ўшанда президент мазкур массивлар қурилиши ортидан 250 мингдан зиёд оила уй билан таъминланишини ваъда қилган.

“Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш учун келгуси йилда 15 триллион сўм ажратилиши белгиланган.

XS
SM
MD
LG