Ссылки доступа

Ўзбекистонлик ММА жангчиси Москвада оммавий муштлашувга сабаб бўлди, Петербургда полициячини калтаклади


Аралаш жанглар (ММА) бўйича WEF лигасининг Москвада ўтган турнири оммавий муштлашув билан якунланди.

Ижтимоий тармоқларда 11 декабрь куни бу борада тарқалган видеоларда қайд этилишича, оммавий муштлашувга ММАнинг ўзбекистонлик жангчиси сабабчи бўлди.

Ўзбекистонлик Намазан Самиев турнир доирасидаги ғалабасидан сўнг томошабинларга мурожаат қилиб, ким хоҳласа ўша билан жанг қилиши мумкинлигини айтган. Унга тезда рақиб топилган. Рингда рақиблар ўзаро кўз дуэли ўтказаётган пайтда, ўзбек жангчиси қоидани бузган ҳолда, ҳали жанг бошланмай туриб, рақибининг юзига тиззаси билан урган.

Шундан сўнг рингга залда ўтирган томошабинлардан 50 нафардан кўпроғи чиқиб келиб, оммавий муштлашув бошланиб кетган.

Хабарларда воқеанинг кейинги тафсилотлари тўғрисида маълумотлар берилмади.

Интерфакс агентлиги эса 10 декабрда Петербургда полиция ходимини калтаклаган ўзбекистонлик ММА жангчиси Бунёд Тўхтаев қидирилаётганини хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Тўхтаев полициячини калтаклаганидан сўнг 8 декабрда қўлга олинган, аммо 10 декабрь куни полиция бўлимидан қочиб кетган.

Тўхтаев, бундан ташқари, QR-кодлар ва миграцияга оид ҳужжатлар билан ноқонуний савдо қилганликда гумонланмоқда.

XS
SM
MD
LG