Ссылки доступа

G7 Россияни “Украинага ҳужум қилиш оғир оқибатларга олиб келиши мумкин”лигидан огоҳлантирди


Британиянинг Ливерпуль шаҳрида 12 декабрь куни ўтган Катта Еттилик - G7 ташқи ишлар вазирлари саммитида Россияни “Украинага ҳужум қилиш оғир оқибатларга олиб келиши мумкин”лигидан огоҳлантирувчи баёнот қабул қилинди.

G7 аъзолари бўлган Британия, Германия, Франция, АҚШ, Италия, Канада ва Япония ташқи ишлар вазирлари бир овоздан Россия Украина чегаралари яқинида ҳарбий куч тўплаётганидан ташвишда эканликларини билдирдилар.

Вазирлар вазиятни юмшатишга қаратилган чораларни амалга оширишга чақирди.

“Россия Украинага қарши ҳарбий агрессиянинг давом эттирилиши жуда катта оқибатларга ва жиддий жавобларга туртки беришидан асло шубҳаланмаслиги лозим”, дейилади баёнотда.

АҚШ махсус хизматлари Россия 2022 йилда Украинага 175 минг аскардан иборат қўшин билан ҳужум қилиши мумкинлигини гумонламоқда.

Кремль Украинага бостириб кириш нияти йўқлигини билдириб, бу каби гумонлар асоссиз эканини айтмоқда.

Россия 2012 йилда Украина таркибидаги Қрим мухториятини босиб олди. Украина шарқида 2014 йилнинг апрелидан бери давом этаётган россияпараст айирмачиларга қарши жангларда шу кунгача 13 200 киши ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG