Ссылки доступа

Қирғизистон парламенти депутати Бахит Жетигеновнинг тарафдорлари унинг озод этилишини талаб қилмоқда


12 декабрь куни Чуй вилоятининг Сойлиқ қишлоғи аҳолиси Жўқорғи Кенгес депутати Бахит Жетигеновни ҳибсдан озод этиш талаби билан митингга чиқди.

Пикетга чиққанлар парламентарий билан боғлиқ вазият маҳбуснинг Жўқорғи Кенгесдаги ҳамкасблари томонидан муҳокама қилинишини талаб қилишди. Намойишга чиққанлар талаблар бажарилмаган тақдирда Бишкекда митинг ўтказиш билан таҳдид қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 9 декабрь куни вақтинчалик депутатлик комиссияси Қирғизистон Республикаси Бош прокуратурасининг сўровини рад этиб, Бахит Жетигеновни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат бермагани маълум бўлди. Ушбу хулоса 15 декабрь куни парламент муҳокамасига тақдим этилади.

Бахит Жетигенов 26 ноябрь куни «ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга» тайёргарлик кўрганликда гумон қилинган 15 киши орасида қўлга олинган эди. Эртаси куни суд қарори билан у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Кейинроқ Қирғизистон Республикаси Бош прокуратураси Қирғизистон Республикасининг 1 декабргача амалда бўлган Жиноят-процессуал кодекси нормаларига мувофиқ, уни жиноий жавобгарликка тортишга розилик бериш учун Жўқорғи Кенгесга тақдимномалар юборди.

Назорат органи 7 декабрь куни парламент рад этса, бу депутатнинг озод этилишига асос бўлишини ва унга нисбатан жиноят иши ваколат муддати тугагунча тўхтатилишини айтди.

XS
SM
MD
LG