Ссылки доступа

Европа Иттифоқи Беларусь фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш учун 30 миллион евро ажратди


LUXEMBOURG -- European Union foreign policy chief Josep Borrell, right, greets Belarusian opposition politician Svyatlana Tsikhanouskaya during a European Foreign Affairs Ministers meeting at the European Council building in Luxembourg, June 21, 2021

Европа Иттифоқи Беларусь фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш учун 30 миллион евро ажратгани тўғрисида Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен 12 декабрь куни Twitter саҳифасида маълум қилди.

«Биз қўшимча 30 миллион евро ажратган ҳолда, ёшлар, мустақил ОАВлар, қочқинликда юрган кичик ва ўрта тадбиркорлар ва маданият арбобларини қўллаб-қувватлашни кучайтирмоқдамиз», - деб ёзди Урсула фон дер Ляйен Беларусь мухолифатининг қочқинликдаги лидери Светлана Тихановская билан учрашувидан сўнг.

Ўтган йили Европа Иттифоқи Беларусь фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш учун 53 миллион евро ажратган эди. Бундан ташқари иттифоқ бўлажак Беларус демократиясини қўллашга 3 миллиард евро маблағ ажратишни ваъда қилган.

Беларусда ўтган йилнинг 9 августида ўтган сайловда амалдаги президент Александр Лукашенко ғалаба қилганидан сўнг мамлакатда бир неча ой норозилик намойишлари тинмаган эди. Бунинг ортидан Беларусь ҳукумати кўплаб мухолифатчиларни қамоққа олди, Светлана Тихановская ва қатор мухолифат лидерлари мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган.

XS
SM
MD
LG