Ссылки доступа

Тожикистонда диндорларга Саудия Арабистони рухсатига қарамай, кичик ҳаж зиёратини адо этишга «рухсат берилмаяпти».


Саудия Арабистони хорижлик зиёратчиларга қироллик расмийлари томонидан тасдиқланган вакциналар билан коронавирусга қарши эмланганларга кичик ҳаж зиёратига рухсат берди. Тожикистондаги диндорлар ҳукумат эмланганларни Зиёратга боришига рухсат бермаётганидан шикоят қилмоқда.

Саудия Арабистонига Pfizer-BioNTech, Оксфорд-AstraZeneca ёки Модерна вакциналарининг икки дозасини ёки Johnson & Johnsonнинг бир дозасини олганлар учун киришга рухсат берилади. Бу вакциналарнинг барчаси Ар-Риёд томонидан тасдиқланган. ОАВ маълумотларига кўра, Саудия ҳукумати яқинда Спутник V нинг икки дозаси билан эмланган россиялик мусулмонларга 2022 йил 1 январдан қиролликка қисқа муддатли саёҳат қилиш, хусусан, Ҳаж ва кичик Ҳаж – Умра зиёратига келишга рухсат берган.

Саудия Арабистони шунингдек, умра қилиш учун бошқа давлатлардан келган мусулмонлар энди қиролликда 30 кунгача қолишлари мумкинлигини эълон қилди, бу пандемиядан олдинги даврдан кўпроқдир.

Тожикистонда Ҳаж ёки кичик Ҳаж – Умра билан боғлиқ масалалар мамлакат ҳукумати ҳузуридаги Дин, анъаналар, байрам ва маросимларни ўтказиш бўйича қўмита томонидан тартибга солинади.

Дин, анъаналар, байрам ва маросимларни ўтказиш бўйича қўмита Тожикистон фуқароларига Саудия Арабистонига киришга рухсат берилганини тасдиқлади. «Кичик ҳаж зиёратига рухсат беришга келсак, ҳозирда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда, биз инфекция тарқалишига қарши курашиш бўйича республика штабининг якуний қарорини кутмоқдамиз», деди бошқарма матбуот котиби Афшин Муким.

Айни пайтда, Ўзбекистон ва Қирғизистон диндорлари 10 октябрдан Макка ва Мадинага зиёрат қилишмоқда.

Дин, анъаналар, байрам ва маросимларни ўтказиш бўйича қўмита матбуот котиби Афшин Мукимнинг айтишича, департамент мамлакат фуқароларининг бошқа давлатлар орқали Саудия Арабистонига индивидуал саёҳатларидан хабардор.

«Уларнинг кўпчилиги электрон визадан нафақат умра қилиш, балки хизмат сафари ва бизнес учун ҳам фойдаланишади. Бу, албатта, исталмаган, чунки муаммолар юзага келган тақдирда, биз уларга керакли ёрдамни кўрсата олмаймиз,“ — дейди Афшин Муким.

Пандемиядан олдин Тожикистонда ҳар йили 6 мингга яқин диндор катта ҳаж зиёратини адо этса, яна 3 минг нафари кичик ҳажга борган.

XS
SM
MD
LG