Ссылки доступа

Британияда коронавируснинг Омикрон штаммидан ўлган илк бемор қайд этилди


Британияда коронавируснинг Омикрон штаммидан ўлган илк бемор қайд этилгани тўғрисида 13 декабрь куни Бош вазир Борис Жонсон маълум қилди. Жонсон вафот этган беморнинг ёши, эмлангани ва шахси тўғрисидаги маълумотларни ошкор этмади.

Британия Бош вазири коронавируснинг Омикрон штаммига чалинган бир неча бемор касалхонага ётқизилганини ҳам таъкидлади.

Британияда уч ҳафта олдин Жанубий Африка Республикасида аниқланган Омикрон штаммига чалинган мингдан ортиқ бемор аниқланган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Омикрон штамми бошқа штаммларга қараганда тезроқ тарқалишини, аммо бу штамм ўта хавфли эмаслигини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG