Ссылки доступа

Икки нафар тожикистонлик футболчининг Теҳрондаги шартномаси тақдири номаълумлигича қолмоқда


Маҳаллий “Персеполис” жамоаси таклифига биноан Эронга жўнаб кетган тожикистонлик икки нафар футболчи 5 ҳафтадан сўнг ҳам номдор жамоа билан шартнома имзолашга эриша олмади.

Спортчи Ваҳдат Хононов ва Манучеҳр Сафаровлар айни дамда Теҳрондаги меҳмонхоналардан бирида истиқомат қилишмоқда ва “Персеполис”да трансфернинг ёпилиши уларни ушбу футбол клубидаги кейинги фаолиятини номаълумлигича қолдирмоқда.

Тожикистонлик икки футболчининг Эроннинг ушбу машҳур клубига ўтгани ҳақидаги хабар икки давлат матбуотида сўнгги икки ой ичида энг кўп муҳокама қилинган хабарлардан бири бўлди.

Ваҳдат Хононов ва Манучеҳр Сафаров Эронда бўлган вақтлари давомида “Персеполис” жамоаси билан бир неча бор машғулотлар ўтказишга муваффақ бўлишган ва ҳаттоки ушбу жамоа таркибида бир нечта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишган.

2021 йилги мавсумда Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)нинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси унвони учун рейтингни бошқараётган, Душанбенинг «Истиқлол» клуби собиқ ҳимоячиси 20 ёшли Манучехр Сафаров Тожикистон терма жамоаси сафида 14 марта майдонга тушган.

“Персеполис раҳбарияти шартномаларимиз билан боғлиқ муаммо тезроқ ҳал этилишига ваъда берди ва бунинг учун барча саъй-ҳаракатларини амалга ошираётганини кўряпмиз. Албатта, расмий ўйинларда майдонга тушиш имконияти йўқлиги бизга таъсир қилади, аммо ўртоқлик ўйинларида топ суряпмиз ва тез орада жамоада ўйнай оламиз деб умид қиламиз», деди у Эроннинг “Фарҳангиён” газетасига берган интервьюсида.

Аргентиналик собиқ бош мураббий олдидаги молиявий қарзи туфайли “Персеполис” янги футболчиларни жалб қилиш имкониятидан маҳрум бўлди. Аммо 13 декабрь, душанба куни ниҳоят барча молиявий келишмовчиликлар ҳал қилингани ва эндиликда “Персеполис” учун трансфер ойнаси очиқ бўлиши ва клуб ўз сафига янги футболчиларни жалб этиши мумкинлиги маълум бўлди.

Аввалроқ Трансфермаркет иккала тожикистонлик футболчининг ҳам “Персеполис”га ўтиши ва уларнинг шартномалари 2024 йилнинг 30 июнига қадар имзолангани ҳақида маълум қилган эди. Маълум бўлишича, Хононов 150 минг еврога, Сафаров эса 175 минг еврога баҳоланган.

XS
SM
MD
LG