Ссылки доступа

Тожикистонда суд шов-шувли «севги учбурчаги» иши бўйича айбланувчилардан бирига ҳукм чиқарди


Парвиз Давлятов

«Мегафон-Тожикистон» ширкати ходими Парвиз Давлатов Тожикистон Жиноят кодексининг учта моддаси бўйича айбдор деб топилиб, 8 йилга озодликдан маҳрум этилди. Суд амнистия тўғрисидаги қонунни қўллаш орқали жазони 5,5 йилга қисқартирди.

Парвиз Давлатов ва унинг рафиқаси Азиза Давлатова Душанбе шаҳрида яшовчи Мадина Мамажоновани қийноққа солишда айбланмоқда.

Парвиз Давлатовга нисбатан ҳукм 14 декабрь куни суд мажлиси бўлиб ўтаётган тергов изоляторида эълон қилинган.

Парвиз Давлатов унга қўйилган қийнаш, кўпхотинлилик ва ўз жонига қасд қилишга сабабчи бўлиш каби айбловлар бўйича айбдор деб топилди. Жиноят кодексининг 32-моддаси 3 ва 104-қисми 1-қисми билан айбланган Парвизнинг рафиқаси Азиза Давлатовага нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш давом этмоқда.

Парвиз Давлатов ва унинг турмуш ўртоғи Азиза Давлатова сўнгги йилларда энг резонансли воқеалардан бирига айланган Мадина иши бўйича ҳибсга олинган. Улар Мадина Мамажоновани қийноққа солишда айбланмоқда.

Душанбе шаҳрида яшовчи 32 ёшли Мадина Мамажонова 25 август куни ғойиб бўлган ва бир неча соатдан кейин қийноқ ва зўравонлик излари билан ҳушсиз ҳолатда Қора-Бўло номи билан машҳур Шифобахш миллий тиббиёт марказига олиб кетилган. Шифокорларнинг айтишича, Мадина ҳамон комада.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Бош прокуратураси 17 ноябрь куни Мадина Мамажоновани қийноққа солиш ва калтаклашда айбланаётган Давлатовлар оиласининг жиноий иши бўйича тергов ниҳоясига етганини ва судга юборилганини маълум қилган эди.

Мадинанинг қийноққа солингани ва шафқатсизларча калтакланганидан икки ой ўтиб, Душанбе ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа айбдорларини жиноий жавобгарликка тортишдан бош тортиб, уларга нисбатан амнистия қўллаганидан сўнг кенг жамоатчилик хабардор бўлди. Фуқаролик фаоллари Мадина ишини назоратга олишни талаб қилиб, Душанбе мери, Бош прокурори ва Тожикистон ички ишлар вазирига мурожаат ёзишган.

XS
SM
MD
LG