Ссылки доступа

АҚШ ва Европа Иттифоқи Беларусдаги мухолифатга қўлланилган жазоларни кескин қоралади


Қўшма Штатлар сешанба куни Гомел шаҳрида беларуслик мухолифат фаоллари ва журналист Игор Лосикка нисбатан чиқарилган ҳукмларни кескин қоралади.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен баёнотида Сергей Тихановский, Николай Статкевич, Игор Лосик ва бошқа айбланувчиларга чиқарилган ҳукмлар сиёсий мотивларга асосланган, деди. Уларни кўриб чиқиш жараёнида, баёнотда айтилишича, қонун устуворлигига риоя этилмаган. «Маҳкумлар ҳам, Беларус халқи ҳам бундай шафқатсиз қатағонларга лойиқ эмас», — деди Давлат котиби.
Қўшма Штатлар ҳукмни Беларус ҳукумати инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларини ҳурмат қилмаётганининг яна бир далили деб билади. Баёнотда маҳкумларни, шунингдек, сиёсий маҳбус деб тан олинган 900 дан ортиқ Беларус фуқароларини озод қилишга чақириқ бор. Шунингдек, Қўшма Штатлар Александр Лукашенко режимини репрессияларни тўхтатишга, мухолифат билан мулоқот бошлашга ҳамда эркин ва адолатли сайловлар ўтказишга чақиради.
Европа Иттифоқи ҳам ушбу ҳукмни қоралади. Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, Европа Иттифоқи расмий Минскка қарши янги санкцияларни кўриб чиқишга тайёр.
«Озодлик» радиоси Беларус хизматининг мустақил маслаҳатчиси Игор Лосик Гомелдаги суд томонидан 15 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилинди. Блогер Владимир Тсйганович ҳам худди шундай муддат олди. Сергей Тихановский жамоаси аъзолари Артём Саков ва Дмитрий Попов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди. Беларус мухолифати етакчиларидан бири Николай Статкевич — 14 йилга қамалди. Мухолифатчи Светлана Тихановскаянинг турмуш ўртоғи Сергей Тихановскийнинг ўзи 18 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Уларнинг барчаси оммавий тартибсизликларни уюштирганликда айбдор деб топилди.
XS
SM
MD
LG