Руҳшона Эмомали президент Раҳмоннинг етти қизидан бири. У 2016 йилда Тожикистоннинг Лондондаги элчихонасида ишлаган. 2017 йилда “Дипломатик хизмат асослари” деган китобни ёзган. Шундан сўнг у Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг халқаро ташкилотлар билан ишлаш бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Президент Эмомали Раҳмоннинг 7 қизи ва 2 ўғли бор.
Президентнинг катта ўғли Рустам парламент юқори палатаси раиси ва пойтахт Душанбе мэри лавозимида ишлайди. У отасининг вориси сифатида кўрилади.
Раҳмоннинг катта қизларидан бири Озода Тожикистон президенти ижроия аппарати раҳбаридир. Бунга қадар у Тожикистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлган.
Эмомали Раҳмон 1992 йилдан бери Тожикистонни бошқариб келмоқда. 2020 йилда 69 ёшли Раҳмон бешинчи муддат президентликка сайланди. Тожикистон қонунчилигида бир фуқаронинг икки муддатдан ортиқ президент лавозимида қолиши тақиқланган.