Ссылки доступа

Тожикистон қўшни давлатларга электр энергияси экспортидан 93,5 миллион доллар даромад қилди


Жорий йилнинг 11 ойи давомида Тожикистон қўшни давлатларга электр энергияси экспортидан 93,5 миллион доллар даромад олди.

Мамлакат энергетика соҳаси маълумотларига кўра, бу миқдор ўтган йилги кўрсаткичдан 40,5 миллион долларга кўпдир.

Шу билан бирга, расмийлар етказиб берилган электр қуввати ҳажмини ошкор этмади. Ҳукумат фақат Афғонистон ва Ўзбекистонга етказиб берилганини таъкидлади.

Расмий маълумотларга кўра, 11 ойда Тожикистонда қарийб 19 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,7 фоизга кўпдир.

Тожикистонда 1 октябрдан бошлаб қишлоқ аҳолиси учун электр энергиясига чекловлар киритилган, бироқ лимит жорий этилгани расман тасдиқланмаган.

XS
SM
MD
LG