Ссылки доступа

Хоккей бўйича Россия терма жамоаси расмий мусобақага СССР формасида чиқди


Хоккей бўйича Россия терма жамоаси 15 декабрь куни Москвада Биринчи Канал кубоги учун Канада билан ўтказилган ўйинга СССР хоккейчилари формасида чиқди. Хабарда таъкидланишича, Россия терма жамоаси кубокнинг барча ўйинларини СССР формасида ўтказади.

Биринчи Канал кубоги 1967 йилдан бери ўтказилиб келинаётган расмий мусобақадир. Совет замонида турнирнинг расмий номи “Известия” газетаси кубоги деб аталган.

Россия хоккей федерацияси Кортина-д’Ампеццода 1956 йилда ўтган Олимпиада ўйинларида СССР терма жамоаси хоккей бўйича олтин медални қўлга киритганини эслаган ҳолда, мазкур кубок учун СССР хоккейчилари формаси танланганини маълум қилди.

Россия терма жамоаси 15 декабрь куни ўтган ўйинда Канада жамоасини 4:3 ҳисобида мағлуб қилди.

XS
SM
MD
LG