Ссылки доступа

Қозоғистонда фаоллар вақтинча ҳибсга олинди


Олмаоталик фаоллар Диана Баймагамбетова ва Асхат Берсалимов 16 декабрь куни ҳибсга олинди. Бир неча соатдан кейин улар полициядан озод қилинди.

Баймагамбетованинг яқин дўсти Дидар Қайиров пайшанба куни уни Диана билан иш жойидан олиб кетишганини айтди. Бир неча соатдан кейин улар ҳеч қандай айблов кўрсатмасдан полиция бўлимини тарк этишди.

- Бешта машинада 10-15 киши етиб келди, бизни Олатау милиция бўлимига олиб боришди. Ҳеч қандай сабаблар тушунтирилмади. Савол беришди, сўроқ қилишди. Икки соатдан кейин мени қўйиб юборишди», — деди Қайиров.

Фаол Асхат Берсалимов полиция томонидан Абай ва Желтоксан шоҳ кўчалари чорраҳасида, норозилик намойиши бўлиб ўтаётган жойдан унча узоқ бўлмаган жойда ҳибсга олинган. Фаол ўзининг Facebookдаги саҳифасида полиция одамларнинг майдонга киришига қандай тўсқинлик қилаётгани ҳақида видео жойлаштирди.

«Улар [протоколни] имзолашни талаб қилишди? Мен рад этдим, — деди Берсалимов.

Аввалроқ полиция “Оян, Қазақстан” ёшлар ҳаракатининг уч нафар фаолини майдон яқинида қўлга олган эди. Улар Олатау тумани ҳокимлигига олиб кетилган, кейин қўйиб юборилган. Ҳибсга олинганлардан бири Бейбарис Тўлимбековнинг Озодликка айтишича, полиция уларнинг рюкзакларидан бадиий чиқиш учун тайёрланган комбинезон ва бўёқларни олиб қўйган.

Пайшанба куни эрталаб Олмаоталик фаол Жумагулов ҳибсга олинган. Унинг турмуш ўртоғи Асел Кўпбўсинова Озодлик билан суҳбатда маҳаллий вақт билан соат 17:00 да турмуш ўртоғи ҳамон ҳибсда эканини айтди.

16 декабрь куни эрталаб маҳаллий фаоллар Бекболат Ўтебаев, Сандугаш Мукамбетжанова ва Василий Хасанов Уралскнинг турли ҳудудларида уйларини тарк этаётганларида қўлга олинди.

Василий Хасанов ўз уйида ушланган ва полицияга олиб кетилганини айтди.

Полиция департаментининг маълум қилишича, учала маҳбус ҳам «гувоҳ сифатида олиб келинган ва сўроқ қилинган, кейин уйига қўйиб юборилган». Қайси иш ва қайси модда бўйича тергов олиб борилаётгани ҳақида полиция маълумот бермади.

XS
SM
MD
LG