Ссылки доступа

Деновдаги савдо марказида юз берган портлашда айбланган “Ҳудудгаз” ходимлари қамоққа олинди


Деновдаги “Инденим” савдо мажмуасида 7 декабрга ўтар кечаси юз берган портлашда айбланган Денов шаҳар газ бўлими бошлиғига ва"Ҳудудгаз"нинг икки ходимига нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилди.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, Денов газ бўлими бошлиғи Жиноят кодексининг 116 -моддаси 4- қисми “а,б” бандлари (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик), 2 нафар ходим эса Жиноят кодексининг 214-моддаси 3 - қисми “в” банди (Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши) асосида айбланмоқда.

“Инденим” савдо мажмуасида юз берган портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлган, тўққиз киши жароҳатланган.

Дастлабки суриштирув натижаларига қараганда, портлаш бинодаги газ қурилмалари узоқ муддат ишлаб, ўта қизигани оқибатида кучли чақнаш юзага келгани ортидан содир бўлган.

Президент Шавкат Мирзиёев 14 декабрда бўлган йиғилишда Деновдаги портлаш тафсилотларини телевидение орқали кўрсатишга буйруқ берди ва “бундай ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича масъулиятни” вилоят ҳокимлари зиммасига юклади.

XS
SM
MD
LG