Ссылки доступа

Алексей Цой Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод этилди


«Давлат раҳбарининг фармони билан Алексей Цой Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод этилди», — дейилади 20 декабрь куни Акорда сайтида эълон қилинган хабарда.

Ушбу қарор сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган.

44 ёшли Алексей Цой 2020 йил июнидан бери соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаб келган ва шу йилнинг январь ойида қайта тайинланган эди. Бунгача у президент маъмуриятининг тиббиёт марказини бошқарган.

Цой 2014 йил декабридан 2019 йил февралигача Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимида ишлаган. 2020 йил июнь ойида коронавирус пандемияси авжига чиққан пайтда у коронавирус билан касалланганлар сони кескин ошгани ва касалхоналар ўринлари етишмаслиги сабабли истеъфога чиққан Елжан Биртановнинг ўрнига Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари этиб тайинланган эди.

«Бугун менинг фуқаролик секторига ўтиш ва илм-фан ҳамда ижтимоий ташаббуслар орқали соғлиқни сақлашни ривожлантириш қарорим қўллаб-қувватланди», деб ёзди Цой ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

Цой эпидемиологик таҳдидларга жавоб беришга шароит яратишдан бошлаб, ўз жамоасининг қатор ютуқларигача санаб ўтди. У, жумладан, юқумли касалликлар шифохоналари қуриш, тез тиббий ёрдам автопаркини модернизация қилиш, қишлоқларда кўчма тиббиёт мажмуалари қурилишини таъкидлади. Собиқ вазирнинг сўзларига кўра, мамлакатда соғлиқни сақлаш соҳаси қисқа вақт ичида мустаҳкамланди.

XS
SM
MD
LG