Ссылки доступа

Полшада 100 дан ортиқ шаҳарларда ОАВ эркинлиги учун митинг ўтказилди


Поляки на протестных акциях (Варшава, архив 2021 года)

19 декабрь, якшанба куни Полшанинг 100 дан ортиқ шаҳрида мухолифатнинг етакчи телеканали ТВНни қўллаб-қувватлаш учун митинглар бўлиб ўтди. Варшавада соат 19:00 да намойишчилар Президент саройига тўпланишди. Йиғилганлар оммавий ахборот воситаларининг эркин бўлишини талаб қилишган.

Намойишларда энг йирик мухолифатдаги «Фуқаролик платформаси» партияси раиси, Полша собиқ бош вазири Доналд Туск, Фуқаролик коалициясидан президентликка собиқ номзод Малгоржата Кидава-Блонска ва бошқа таниқли сиёсатчилар, журналистлар ва фаоллар иштирок этди.

Варшавадаги намойишда биринчилардан бўлиб ТВН дастури директори Эдвард Мишак сўзга чиқди: «Мен бу ерга иш жойимни ҳимоя қилиш учун эмас, балки уйимдаги телевизор пультидаги қайси канал тугмасини босишни ўзим ҳал қилиш учун келганман», деди у намойишга йишилғанларга.

Полшанинг машҳур Gazeta Wyborcza газетаси бош муҳаррири ўринбосари Ярослав Курский ҳам йиғилганлар олдида сўзга чиқди.

2015 йилдан бери Полша матбуот эркинлиги рейтингида 18-ўриндан 62-ўринга тушиб Нигерия, Арманистон ва Чилидан ҳам пастлади.

XS
SM
MD
LG