Ссылки доступа

Украина собиқ президенти Пётр Порошенко давлатга ҳиёнатда гумонланмоқда


Украина собиқ президенти Пётр Порошенко давлатга ҳиёнатда ва террорчиларга кўмак кўрсатганликда гумонланмоқда. Унга нисбатан Донбассдаги россияпараст сепаратчилардан кўмир сотиб олиш ҳолати бўйича жиноят иши очилди.

Украинадаги ахборот агентликлари бу борада ички ишлар органларидаги аноним “ишончли манба”га таянган ҳолда хабар тарқатди.

Хабарларда айтилишича, хориж давлатларидан бирида яшаётган Порошенкога жиноят иши очилгани тўғрисида расмий мактуб йўлланган.

Бундан аввалроқ Донбассдаги россияпараст сепаратчилардан кўмир сотиб олиш ҳолати бўйича "Мухолиф платформа – Ҳаёт учун" партияси сиёсий кенгаши раиси Виктор Медведчукка нисбатан ҳам жиноят иши очилган эди.

Медведчук ва Порошенконинг расмий вакиллари билдирилган айловни инкор этмоқда ва жиноят ишларини “сиёсий буюртма” деб атамоқа.

XS
SM
MD
LG