ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг билдиришича, Э.С.,нинг маълумотлари махсус дастур орқали текширилганда, мазкур фуқаро Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми(қасддан баданга енгил шикаст етказиш), 112-моддаси 1-қисми (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) , 166-моддаси 3-қисми «а» банди (талончилик) да кўрсатилиб ўтилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, қидирувда экани аниқланган.
Аризачи ЙҲХБ ходимлари томонидан ушланиб, Чирчиқ шаҳар ИИБга топширилган.