Ссылки доступа

Тожикистон шимолида шаҳарлараро автобус қатнови тикланди


Сўғд вилоятида шаҳарлараро автобус қатнови тикланди. Ўтган ҳафтада жамоат транспортини ёқилғи билан таъминлашдаги муаммолар ва унинг нархи ошиши сабабли шаҳарлараро автобуслар ҳаракати тўхтатилган эди.

Хўжанд «Йўловчилар транспорти» давлат унитар корхонаси раҳбари ҳозирда шаҳар ва шаҳарлараро йўналишларда 30 га яқин автобус қатнови йўлга қўйилган бўлса, жорий ҳафтада бу рақам 50 тага етказилишини айтди.

Аввалроқ компания ёқилғи нархининг ошиши Хўжанддаги йўловчилар оқимига салбий таъсир кўрсатаётгани, иш ҳақи тўланиши кечикиб кетгани учун ўнлаб автобус ҳайдовчилари компанияни тарк этгани ҳақида маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG