Ссылки доступа

ССВ Қозоғистонда коронавирус билан касалланиш кўпайишини башорат қилмоқда


Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Жандос Буркитбаев 22 декабрь куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида 2022 йилнинг биринчи ойида коронавирус билан касалланиш прогнозини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, январь ойида Қозоғистонда ҳар куни уч мингга яқин COVID-19 ҳолати қайд этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари вазифасини бажарувчи, шунингдек, сўнгги икки ҳафтада мамлакатда касалланиш 31 фоизга камайгани, юқумли ва интенсив терапия ётоқхоналари бандлиги 20 фоизга яқинни ташкил этганини айтди.

Чоршанба куни ҳукумат Қозоғистонда коронавируснинг шиддат билан тарқалаётган омикрон штамми ҳали аниқланмаганини маълум қилди, аммо бош вазир Асқар Мамин вилоятлар ҳокимларига аҳолини эмлаш ва қайта эмлаш суръатларини тезлаштириш ҳамда санитария-эпидемиология талабларига риоя қилишни давом эттириш бўйича топшириқ берди.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-эпидемиология назорати қўмитаси раиси Айжан Эсмагамбетова шу ой бошида Қозоғистонда коронавируснинг омикрон вариантининг пайдо бўлиши «фақат вақт масаласи» эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, расмийлар «бироз вақтни кечиктиришга» уриниб, штаммнинг кириб келиши эҳтимолини олдини олиш чораларини кўрмоқда.

Омикрон штамми ноябрь ойи бошида Африканинг жанубида топилган. 26 ноябрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вазиятни «ташвишли» деб эълон қилди. Ўшандан бери бу штамм 90 га яқин мамлакатда аниқланган.

XS
SM
MD
LG