Ссылки доступа

Толибон ҳукмронлиги остида 231 ОАВ ёпилди, 6 400 журналист ишсиз қолди


«Чегара билмас мухбирлар» халқаро ноҳукумат ташкилоти Афғонистон эркин журналистлар уюшмаси билан ҳамкорликда 20 декабрь куни ўз ҳисоботини эълон қилди.

«Чегара билмас мухбирлар» халқаро ноҳукумат ташкилоти Афғонистон эркин журналистлар уюшмаси билан ҳамкорликда 20 декабрь куни ўз ҳисоботини эълон қилди.

Унда «Толибон» ҳокимият тепасига келганидан бери Афғонистонда 231 ОАВ ёпилгани, 6 400 нафар журналист ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ишидан айрилгани айтилади. Ҳисоботда айтилишича, режим репрессияларидан энг кўп аёл журналистлар жабр кўрган.

«Чегара билмас мухбирлар» ва Афғонистон эркин журналистлари уюшмаси ўз ҳисоботида Ашраф Ғани ҳукмронлиги давридаги ва Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келган 15 августдан кейинги матбуотдаги вазиятни солиштирган. Ҳисобот муаллифларининг қайд этишича, Толибон ҳокимият тепасига келганидан кейин журналистларга босим кучайган. Шунингдек, Толибон ҳокимият тепасига келганидан сўнг «Афғон медиа маконида» жиддий ўзгаришлар рўй берган.

Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келгунига қадар фаолият кўрсатган 543 та оммавий ахборот воситаларидан ҳозир атиги 312 таси фаолият кўрсатмоқда, яъни сўнгги тўрт ой давомида бу давлатда оммавий ахборот воситаларининг 43 фоизи ёпилган.

Фаолиятини якунлаган оммавий ахборот воситаларининг аксарияти маҳаллий нашрлардир. Масалан, Ҳирот вилоятида 51 та маҳаллий оммавий ахборот воситаларидан бор-йўғи 18 таси ўз фаолиятини давом эттирмоқда, яъни, 65 фоизга яқин оммавий ахборот воситалари ёпилган.

Афғонистондаги энг кўп оммавий ахборот воситалари тўпланган Кобулда ҳар иккинчи ОАВ ёпилган.

Статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда «Толибон» келгунига қадар ОАВ ишлаган 2 490 нафар аёлдан атиги 410 нафари толиблар назоратидаги Афғонистонда ишламоқда, яъни мамлакатдаги журналист аёлларнинг 84 фоизи ишсиз қолган.

XS
SM
MD
LG