Йиғилган савдогарлар касса аппаратларини ўрнатишга қарши чиқишмоқда. Уларнинг айтишича, солиқ инспекторлари назорат-касса машиналаридан фойдаланмагани учун савдогарларга жарима солишмоқда. Йиғилганлар мутасаддилардан аввалгидек патент усулидан фойдаланишга рухсат беришни талаб қилмоқда.
Қирғизистонда янги Солиқ кодекси 2022 йилдан кучга киради. Вазирлар Маҳкамаси яширин иқтисодиётни фош қилишга, солиқ ва божхона тўловларини оширишга интилмоқда.
Президент Садир Жапаров 6 декабрь куни «Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш, қулай солиқ ва божхона муҳитини яратиш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Унга кўра, йиллик айланмаси 8 миллион сомдан ошмайдиган тадбиркорлик субъектлари солиқ тўлашдан озод этилади. Бироқ, улар онлайн касса аппаратларидан фойдаланишлари керак бўлади.
Қайд этилишича, Қирғизистонда яширин иқтисодиёт улуши 30-40 фоизни ташкил этади.