Ссылки доступа

Дубай амири собиқ рафиқасига тарихдаги энг катта товон пулини тўлайди


Принцесса Хайя бинт аль-Хусейн супругом шейхом Мохаммедом на королевских скачках в Аскоте, 2018 год
Принцесса Хайя бинт аль-Хусейн супругом шейхом Мохаммедом на королевских скачках в Аскоте, 2018 год

Дубай амири ва Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири Муҳаммад ал-Мактум ўзининг собиқ рафиқаси малика Ҳая бинт ал-Ҳусайнга 554 миллион фунт стерлинг (734 миллион доллар) тўлайди.

Лондон суди томонидан қабул қилинган ушбу қарорни ОАВ тарихдаги энг катта компенсация деб атамоқда.

Шайх ўз баёнотида фарзандларини моддий таъминлаш ҳақида доимо қайғуришини айтди. Маликанинг адвокатлари бу ҳақда изоҳ беришдан бош тортишди, деб ёзади Al Jazeera нашри.

47 ёшли Малика Ҳая Иордания қиролининг ўгай синглиси. 2004 йилда у Муҳаммадга турмушга чиқиб, унинг олтинчи хотини бўлди. 72 ёшли амир билан никоҳдан икки фарзанд туғилган.

2019 йилда фарзандлари билан Буюк Британияга қочиб кетган Ҳаянинг британиялик тансоқчиси билан муносабатлари ҳақида маълум бўлди. Оммавий ахборот воситалари малика ишни сир сақлаши учун ўз хавфсизлик ходимларига етти миллион фунт стерлингга яқин пул тўлаганини, бироқ маълумотни яширишнинг имкони бўлмаганини хабар қилди.

Шайх болаларни Дубайга қайтаришни талаб қилиб судга мурожаат қилган.

Британия суди томонидан ажрашиш жараёнидаги аввалги тўловлар рекорди россиялик миллиардер Фарҳод Аҳмедовга тегишли. Унга собиқ хотинига 450 миллион фунт тўлаш мажбурияти қўйилган.

XS
SM
MD
LG