Ссылки доступа

Душанбеда ўсмир қизларни калтаклаган икки йигит қўлга олинди (видео)


В Душанбе задержали двух мужчин за оскорбление и избиение девочек-подростков
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:36 0:00

Душанбе полицияси ходимлари икки ўсмир қизни ҳақорат қилиб, калтаклаганликда гумон қилинган икки йигитни қўлга олди.

Душанбе Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, 19 декабрь куни пойтахтнинг Мирзо Турсунзода кўчасида икки нафар 15 ёшли қиз номаълум икки йигит томонидан ҳақоратланган ва калтакланган.

Воқеа ҳақида қурбонлардан бирининг онаси – журналист Шаҳноз Комилзода ўзининг Facebookдаги саҳифасида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, йигитлар қизларни ташқи кўриниши ва рўмоли йўқлиги учун дўстлари билан йиғилиб ҳақорат қилган.

Шаҳноз Комилзоданинг Facebookдаги саҳифасида пост эълон қилинганининг эртасига пойтахт полицияси 20 ёшли Кароматулло Қурбонов ва 27 ёшли Маъруф Носировлар қўлга олингани ва уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берди.

Шаҳноз Комилзода қизларга қилинган ҳужумда диний сабаб йўқ, деб ҳисоблайди.

Пойтахт полицияси деярли ҳар куни ёш йигит-қизларнинг суратларини ўз расмий веб-сайтига жойлаштириб, уларни безориликда айблайди. Аҳолининг баъзилари бундай хатти-ҳаракатларни “жамиятни яхшилаш йўлларидан бири” деб билишса, бошқалари буни “хўрлик” деб билишади, чунки бу ҳолатда айбдорнинг ўзи эмас, балки уларнинг қариндошлари кўпроқ азият чекишади.

XS
SM
MD
LG