Ссылки доступа

Қирғиз президенти Мирзиёевнинг кичик куёвини “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирлади


Қирғизистон президенти Садир Жапаров 21 декабрь куни Марказий Осиё ММА Конфедерацияси раҳбари, Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаровни “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирлагани тўғрисида Бишкекдаги “Кабар” ахборот агентлиги хабар берди.

Президент фармонида таъкидланишича, Отабек Умаров Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида “маданият ва спорт соҳасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси” учун тақдирланган.

Отабек Умаров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг кичик куёви. У Марказий Осиё ММА Конфедерацияси раҳбарлигига 2020 йилнинг февралида сайланган. Отабек Умаров Ўзбекистон президенти Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарининг биринчи ўринбосари ҳисобланади.

Отабек Умаров шу йил февралида Тошкентда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси чоғида жароҳатлангани, у муолажа учун аввал Москвага, кейин эса Жанубий Кореяга олиб кетилгани ҳақида аввал хабар қилинган.

XS
SM
MD
LG