Ссылки доступа

Халқаро коалиция Европа Иттифоқини туркман пахтасини тақиқлашга чақирмоқда


Официальное мероприятие в Туркменистане - Праздник урожая. Ашхабад, ноябрь, 2020
Официальное мероприятие в Туркменистане - Праздник урожая. Ашхабад, ноябрь, 2020

Халқаро пахта кампанияси Европа комиссиясини Туркманистондан пахта экспортини тақиқлашга чақирди. 21 декабрь куни ташкилот Европа Иттифоқи президенти Урсула фон дер Ляенга мактуб йўллади.

«Туркманистондаги вазият импортни зудлик билан тақиқлашни талаб қилиши аниқ. Таркибида Туркманистон пахтаси бўлган барча маҳсулотлар мажбурий меҳнат билан булғанган. Ҳар йили
пахта терими пайтида Туркманистон ҳукумати ўн минглаб бюджет ходимларини пахта теримига мажбурлайди», дейилади пахта кампанияси халқаро коалициясининг мактубида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта 300 дан ортиқ Европарламент депутати «туркман ва уйғур қуллиги» натижасида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Европа Иттифоқига олиб киришни тақиқлашни талаб қилган эди.

Туркманистонда давлат томонидан мажбурий меҳнатга чек қўйишга қаратилган халқаро пахта кампанияси Европа комиссияси раҳбарига йўллаган мактубида Европа сиёсатчиларининг мажбурий меҳнатни тақиқлаш ҳақидаги чақириғини қўллаб-қувватлаши айтилади.

«Мажбурий меҳнат билан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Европа давлатларига олиб киришни тақиқловчи қонун Туркманистон ҳукуматига пахта етиштиришда мажбурий меҳнат давлат тизимини ислоҳ қилиш учун босим ўтказиш учун жуда муҳим», — дейилади халқаро ташкилот мактубида.

Мактуб муаллифлари, шунингдек, Туркманистондан маҳсулотларни тақиқлаш шошилинч бўлиши кераклигини таъкидлайди. Шунингдек, Туркманистонда вазиятни очиқ баҳолайдиган ва нормал меҳнат шароитларини талаб қила оладиган фуқаролик жамияти йўқлиги қайд этилган.

Cotton Campaign халқаро коалициясининг мактубида айтилишича, туркман товарлари Европа бозорларига мураккаб ва мунозарали глобал етказиб бериш занжирлари орқали киради.

Ҳисоботга кўра, Global Trade маълумотларига кўра, Европа Иттифоқи 2020 йилда 7,5 миллион евродан ортиқ пахта импорт қилган ва бошқа йўллар билан экспорт қилинган туркман пахта маҳсулотларини ҳисобга олмаганда, тўғридан-тўғри Туркманистондан 5 миллион евролик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган, дейилади хатда.

Халқаро ташкилотлар аввалроқ Туркманистон ўзида ишлаб чиқарилган пахта ва маҳсулотларни Туркия орқали жаҳон бозорларига экспорт қилаётгани ҳақида хабар берган эди.

Глобал инсон ҳуқуқлари ва қулликка қарши кураш ташкилоти Anti-Slavery International томонидан 2019 йилда эълон қилинган ҳисоботда, Туркманистоннинг Туркияга йилига 300 миллион доллардан ортиқ пахта ва унинг маҳсулотларини экспорт қилиши айтилади.

2016 йилда H&M, Espirit, Adidas, IKEA ва бошқа йирик жаҳон брендлари туркман пахтасидан фойдаланишни тўхтатди.

Туркманистон расмийлари томонидан мажбурий меҳнатдан фойдаланиш натижасида АҚШ Чегара хизмати 2018 йил май ойида Туркманистонда ишлаб чиқарилган барча турдаги пахта, шунингдек, Туркманистон пахтасидан тайёрланган ҳар қандай маҳсулотларни импорт қилишни тақиқлади. Ушбу тақиқ ҳали ҳам амал қилади.

XS
SM
MD
LG