Ссылки доступа

Ғарбий Туркманистонда тўрт беморда Омикрон аниқланди


Туркменистан (иллюстративное фото)

Туркманистоннинг Болқон вилоятида коронавирус тарқалишига қарши карантин чекловлари кучайтирила бошланди. Мухбиримиз билан суҳбатлашган тиббиёт ходимининг айтишича, бунинг сабаблари Қозоғистондан келган туркман фуқароларида COVID-19 нинг «омикрон» версияси аниқлангани билан боғлиқ.

«Бекдош карантин зонасида Қозоғистондан келган тўрт нафар фуқаромизда COVID-19 нинг омикрон версияси аниқланди», деди исми сир қолиш шарти билан мухбиримизга болқонлик шифокор.

Шунингдек, шифокор Туркманистон-Қозоғистон чегара пункти тахминан икки ҳафта олдин очилгани ва Қозоғистонда қолган Туркманистон фуқароларининг мамлакатга киришига рухсат берилганини таъкидлади. Аммо у Туркманистон фуқароларида омикрон вируси аниқланганидан кейин чегара пункти ёпилганини ҳам таъкидлади.

Ҳодиса Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Давлат хавфсизлик кенгаши котиби, Давлат миграция хизмати раҳбари ва Давлат божхона хизмати раҳбарига омикроннинг мамлакатга кириб келишига йўл қўймаслик бўйича топшириқ берганидан кейин содир бўлган.

Давлат раҳбари 21 декабрь куни бўлиб ўтган ишчи йиғилишда «бу масалада тинчланиб бўлмайди», деб таъкидлаб, омикрон мамлакатдан мамлакатга одамлар ва юк орқали кириб боришини таъкидлади.

Болқондаги мухбиримизнинг хабар беришича, 22 декабрдан бошлаб Туркманбошидан Ашхободга йўл олган йўловчилар бир вақтнинг ўзида иккита COVID-19 тестидан ўтиши керак бўлади.

Янги талабларга кўра, ҳар иккала тестнинг давомийлиги 24 соатдан ошмаслиги керак. Ҳар бир синовнинг нархи 101 манатни ташкил этади ва йўловчилар Ашхободга учиш учун самолёт чиптасидан ташқари 202 манат ҳам сарфлашлари керак. Илгари йўловчилар 72 соат давом этган синовдан ўтишлари керак эди.

Янги талаблардан сўнг Давлат санитария-эпидемиология хизмати шаҳар бўлимида узун навбат ҳосил бўлган.

XS
SM
MD
LG