Ссылки доступа

Қозоғистон парламенти ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди


Тюрьма в Казахстане
Тюрьма в Казахстане

Қозоғистон Сенати Жиноят кодексидан ўлим жазосини олиб ташлайдиган қонунни қабул қилди. Бу ҳақда мамлакат парламенти юқори палатаси сайтида маълум қилинди.

Қонунчиликдаги ўзгаришлардан сўнг барча маҳкумлар учун ўлим жазоси умрбод қамоқ жазоси билан алмаштирилади.

Қозоғистон Жиноят кодексининг 17 моддасида ўлим жазоси кўринишидаги жазо назарда тутилган. Хусусан, бундай жазо терроризм ва уруш даврида содир этилган ўта оғир жиноятлар, шунингдек, мамлакат президенти ҳаётига ва биринчи давлат раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг ҳаётига тажовуз қилганлик учун олиниши мумкин.

Бироқ 2003 йилдан буён мамлакатда ўлим жазосига мораторий жорий қилинган. Бу шуни англатадики, судлар ўлим жазоси учун ҳукм чиқарган, аммо у фақат мораторий бекор қилинган тақдирдагина ижро этилиши мумкин эди. Бундай ҳукм охирги марта 2016 йилда Олмаотада теракт содир этишда айбдор деб топилган Руслан Кулекбоевга нисбатан чиқарилган. Кулебоев содир этган шаҳар марказидаги отишма натижасида 10 киши ҳалок бўлган.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев январь ойида бундай жазо чорасини тақиқловчи қонунни имзолаган эди. Шундай қилиб, мамлакат тинчлик даврида мамлакатда ўлим жазосини қўллашни тақиқловчи халқаро шартномани ратификация қилди.

МДҲнинг аксарият давлатларида ўлим жазосига мораторий амал қилади. Қатл қўлланиладиган ягона мамлакат Беларус бўлиб, қонунчиликда инсонпарварлик усуллари кўзда тутилмаган. 1990 йилдан бери Минскда 400 дан ортиқ маҳбус отиб ташланган.

Россияда мораторий 1996 йилдан бери амал қилади. Ўшандан бери бундай ҳукмлар чиқарилмади ва бажарилмади.

Ўлим жазоси 58 та давлат қонунларида кўзда тутилган, бироқ уларнинг аксариятида бу жазо қўлланилмайди. Қўшма Штатларда ўлим жазосига ҳукм қилинган шахсга нисбатан ўлдирадиган инъекция қўлланилади ва баъзи штатларда электр стуллар ҳали ҳам сақланиб қолган. Хитойда ҳам инъекция қўлланилади, лекин оғир жиноятлар (қотиллик, гиёҳванд моддалар савдоси) учун қатл қилинади.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари фикрича, энг шафқатсиз қатл усули Саудия Арабистонида сақланиб қолган. Саудия бошни танадан жудо қилиш жазосини сақлаб қолган дунёдаги ягона давлатдир.

Қатл кўпинча Хитойда қўлланилади. Халқаро Амнистия ташкилотининг ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатда ҳар йили 15 мингдан ортиқ одам қатл қилинади. Кўпинча — коррупция учун.

XS
SM
MD
LG