Ссылки доступа

Тошкент метросида поезд ёнгани рад этилди


“Тошкент метрополитени” ширкати “Космонавтлар” бекатида поезд ёнгани тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни рад этди.

Расман билдирилишича, 23 декабрь соат 12:10 лар атрофида ”Космонавтлар” метро бекатида 34-сонли ҳаракат таркибида носозлик аниқланди. “Жабрланганлар йўқ, бахтсиз ҳодиса рўй бермаган”, дейилади хабарда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эса соат 12:15 да “Космонавтлар” бекатида 4 та вагондан иборат таркибнинг 3-вагонида техник сабабларга кўра сақлагич куйганлиги ёки тормоз колодкаси сиқиб қолганлиги тахмин қилинаётганини билдирди.

“Воқеа жойида ҳеч қандай ёнғин содир бўлмаган. Фуқаролар хавфсиз жойга эвакуация қилинган, ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Воқеа жойига шаҳар ҳамда туман ФВБ раҳбар ходимлари ва 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилган”,-дейилади хабарда.

Ҳозирда вазият оқибатлари бартараф этилган, метро одатий иш режимида ишламоқда.

XS
SM
MD
LG