Ссылки доступа

Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида болалар бўлган мактаб микроавтобуси ёниб кетди


Павлодар вилоятидаги йўлда салонида олти нафар бола бўлган мактаб микроавтобуси ёниб кетди. Ҳеч ким жабрланмади, деб хабар қилди Павлодар вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

Ҳодиса 23 декабрь куни Павлодар вилоятининг Ефремовка ва Даниловка қишлоқлари ўртасидаги автомобиль йўлида содир бўлган. Вилоят таълим бошқармаси маълумотларига кўра, фавқулодда ҳодиса вақтида микроавтобусда ҳайдовчи, олти нафар мактаб ўқувчиси ва уларга ҳамроҳлик қилган киши бўлган.

Уларнинг барчаси зудлик билан автобусни тарк этган ва шундан сўнг болалар уйларига олиб кетилган.

Интернетда чоп этилган кадрларда микроавтобуснинг ёнғин ичида қолганини кўриш мумкин.

Дастлабки версияга кўра, ёнғинга электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлган.

XS
SM
MD
LG