МБ ҳисоботига кўра, давлат ташқи қарзи йил бошига нисбатан 7 фоизга ёки 1,5 миллиард долларга ўсиб, 22,9 миллиард долларни, давлат томонидан кафолатланмаган ташқи қарз эса 18 фоизга ёки 2,2 миллиард долларга ўсиб, 14,7 миллиард долларни ташкил қилган.
Регулятор ҳисобот даврида Ўзбекистоннинг чет эл валютасидаги активлари 68,3 миллиард долларни, ташқи мажбуриятларининг ҳажми эса 51,4 миллиард долларни ташкил этгани, шу муносабат билан мамлакатнинг соф инвестицион позицияси йил бошига нисбатан 17 фоизга ёки 3,4 миллиард долларга қисқариб, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига 16,9 миллиард долларни ташкил этганини қўшимча қилган.
Аввалроқ Озодлик, Марказий банк маълумотларига таянган ҳолда, Ўзбекистоннинг ташқи қарзи жорий йилнинг 1 июль ҳолатига 35 миллиард 894 миллион 900 минг доллар етгани ҳақида хабар қилган. Мазкур ҳисоботда акс этган рақамлар кейинроқ ўзбекистонлик экспертлар томонидан таҳлил этилган эди.