Афғонистон компанияси расмий сайтининг хабар беришича, тегишли келишувларга «Да Афғонистон Брешна Ширкат» (ДАБШ) компанияси бош директори Ҳафиз Муҳаммад Амин бошчилигидаги делегациянинг Тожикистонга ташрифи чоғида эришилган.
Қайд этилишича, томонлар икки кунлик музокаралар ўтказган. Шартномани Ҳофиз Муҳаммад Амин ва «Барки Тожик» компанияси бош директори Мирзо Исмоилзода имзолаган.
Тожикистон ва Афғонистон энергетика компаниялари делегацияларининг музокаралари қачон ва қаерда ўтказилгани ҳақида маълумот берилмаган. Келишув тафсилотлари ошкор этилмаган ва келаси йили Тожикистондан қанча электр энергияси Афғонистонга етказиб берилиши ҳозирча маълум эмас.
«Барки тожик» ширкати афғон ширкати билан имзоланган шартномага кейинроқ изоҳ беришини маълум қилди.
Жорий йилнинг 11 ойи давомида Тожикистон қўшни давлатларга электр энергияси экспортидан 93,5 миллион доллар даромад олди. Мамлакат энергетика компанияси маълумотларига кўра, бу миқдор ўтган йилги кўрсаткичдан 40,5 миллион долларга кўп.
Расмий маълумотларга кўра, 11 ой давомида Тожикистонда қарийб 19 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,7 фоизга кўпдир.
Марказий Осиё давлатлари орасида Тожикистон Толибон билан дипломатик алоқага эга бўлмаган ва унинг сиёсатини очиқдан-очиқ танқид қиладиган ягона давлатдир. Толибон Кобулни эгаллаб олганидан бери турли даражадаги тожик расмийлари ҳаракатни мамлакатдаги барча этник гуруҳлар, жумладан афғон тожиклари иштирокида инклюзив ҳукумат тузишга чақирди.
Толибон вакиллари, ўз навбатида, Тожикистонни Афғонистоннинг ички ишларига аралашмасликка чақириб, бу «ҳар икки давлат манфаатларига тўғри келмаслиги»ни айтди.