Ссылки доступа

Ашхободда бузиб ташланган уйлар ўрнида президент бобоси номидаги ҳарбий мактаб қурилади


Ашхободда президентнинг бобоси Бердимуҳамед Аннаев номидаги ихтисослаштирилган ҳарбий мактаб, бузиб ташланган турар-жой бинолари ўрнига қурилади.

Бу ҳақдаги фармонни президент Гурбангули Бердимуҳамедов имзолаган.

Мудофаа вазирлигига Туркиянинг Rönesans Endüstri Tesisleri Inşaat Sanayi ve Ticaret A.Ş. компанияси билан 700 ўринли ҳарбий мактаб лойиҳаси ва қурилиши бўйича шартнома тузишга рухсат берилди. Қурилиш 2022 йил январь ойида бошланиб, 2024 йил августида якунланиши кутилмоқда.

2009 йилда Туркманистоннинг Ахал вилоятидаги Йзгант қишлоғидаги ўрта мактабга Бердимуҳамедовнинг бобоси номи берилди. Мактабда ўлкашунослик музейи очилди, таълим муассасаси фойесига Бердимуҳамед Аннаевнинг бюсти ўрнатилди.

Ҳукумат айни пайтда Сапармурат Туркманбоши ва Отамурат Ниёзов шоҳ кўчалари чорраҳасида янги ихтисослаштирилган ҳарбий билим юрти қуришни режалаштирган. Илгари бу ердаги урар-жой майдонида кўп қаватли уйлар жойлашган. Бу уйларни бузиш 2021 йил январида бошланган.

Отамурат Ниёзов шоҳ кўчасидаги уйларда яшовчиларга “Параҳат-8» микрорайонидаги ҳали қурилмаган уйдан янги хонадонларга эга бўлиш учун ордер берилган.

XS
SM
MD
LG