Ссылки доступа

Жириновский Украинани янги йил кечасида бомбардимон қилишга чақирди


Владимир Жириновский 

Давлат Думаси депутати, ЛДПР партияси етакчиси Владимир Жириновский Биринчи канал эфирида 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси Украинани бомбардимон қилишга чақирди.

Россиялик сиёсатчи агар у мамлакат президенти бўлганида, бундай буйруқ беришдан тортинмаслигини таъкидлади. “Буни соат 4 да, ҳамма маст бўлганда қилиш керак», дея қўшимча қилди у.

Бир кун аввал Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украинанинг Россия ёки Чеченистонга «аннексия қилиниши» ҳақидаги «муаммони ҳал қилишга» тайёрлигини маълум қилиб, агар унга шундай топшириқ берилса, у бу ишни аллақачон енгиб чиққан бўлаиши муминлигини маълум қилди.

Россия ва Украина чегарасида вазиятнинг кескинлашуви фонида россиялик сиёсатчиларнинг ўта кескин баёнотлари эшитилмоқда. Ғарб разведка идоралари Москва қўшни давлатга кенг кўламли бостириб киришга тайёрланаётгани ҳақида огоҳлантирмоқда. Кремль урушга тайёргарликни рад этади.

XS
SM
MD
LG