Ссылки доступа

Россиядаги ўзбекистонликларга бир марталик ёрдам пули берилиши расман рад этилди


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги ўзбекистонлик мигрантларга бир марталик ёрдам пули берилишига оид ижтимоий тармоқларда тарқалаётган маълумотни рад этди.

Fake хабар экани айтилган мурожаатномада Россиядаги муҳожирларга Ўзбекистон президенти қарори билан 9 минг 539 рубль (132 АҚШ доллари) миқдорида пул берилиши иддао қилинган.

Буни “фуқароларни турли сохта хабарлар билан чалғитиш” эканини қайд этган агентлик ўз номидан тарқатилаётган хабарларда “маълум миқдордаги тўлов эвазига моддий ёрдам беришни ваъда қилаётган ҳолатлар” ҳам учраётганини урғулаган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги қайдича, хорижда оғир аҳволга тушиб қолган меҳнат мигрантлари моддий ёрдам сўраб фақат www.birgamiz.com платформаси орқали мурожаат қилиши мумкин. Агентлик моддий ёрдам олиш учун ҳеч қандай тўлов талаб этилмаслигини таъкидлаган.

XS
SM
MD
LG