Ссылки доступа

ССВ: 18 ёшгача бўлган болаларни эмлашда 600 мингдан зиёд Pfizer вакцинаси қўлланилди


Ўзбекистонда, 27 декабрь ҳолатига кўра, 607 083 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, болалар орасида 1-босқич эмланганлар 432 минг 641 нафарни, 2-босқич эмланганлар эса 174 минг 442 нафарни ташкил қилган.

Вазирлик қайдича, Ўзбекистонда оммавий эмлов бошланган апрель ойидан бери айни кунгача коронавирусга қарши жами 38 миллион 681 минг 611 доза вакцина қўлланилган.

ССВ кеча мамлакат бўйлаб 100 киши коронавирусга чалингани, шу тариқа хасталикни юқтириб олганларнинг умумий сони 198 минг 487 нафарга етганини маълум қилган.

Душанба куни Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларидан ташқари ҳудудларда коронавирусга чалинган беморлардан 143 нафари тузалган, соғайганларнинг умумий сони эса 195 минг 520 нафарга етган.

Вазирлик ўтган кеча-кундузда коронавирусга чалинган беморлардан яна 3 нафари вафот этиб, коронавирус қурбонлари сони 1 минг 484 нафарга етганини қўшимча қилган.

XS
SM
MD
LG