Ссылки доступа

Хитой Жанубий Кореядан келаётган автомобилларни Қирғизистонга тезлаштирилган режимда ўтказишга рухсат беради


Хитой Қирғизистонга Хитой денгиз портларида сақланадиган вагонлар билан контейнерлар ўтишини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Бу ҳақда 27 декабрь куни Хитой ҳукумати делегацияси вакиллари Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев билан учрашувда маълум қилди.

Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Казакбаев 31 декабргача Жанубий Кореядан 2015 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар солинган контейнерларни олиб чиқишни тезлаштиришни сўраган. Унинг сўзларига кўра, юклар Сингдао ва Лянюнган денгиз портларида сақланмоқда. Вазир машиналар сони ва турларига аниқлик киритмади.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари, шунингдек, Торугарт ва Иркештам назорат-ўтказиш пунктларида транспорт қатновини яна оширишни сўради.

2020 йилда коронавирус пандемияси туфайли Хитойдан Қирғизистонга импорт 57,5 фоизга камайди. Чегарадан ўтадиган оғир юк машиналари сони 10 баробарга камайди. Қирғизистонга қўшни Хитойдан асосан тўқимачилик, электроника ва қурилиш материаллари импорт қилинади. Хитойда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Қирғизистон бозорининг катта қисмини эгаллайди. Шунинг учун мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмининг пасайиши чакана савдо бозорига бевосита таъсир қилади.

2021 йил 16 декабрь куни Божхона хизмати раиси Адилет Кубаничбеков Қирғизистон ва Хитой чегарасидаги “Торугарт” ва “Иркештам” назорат-ўтказиш пунктларидан кунига 125 та юк машинаси ўтишини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG