Ссылки доступа

Мирзиёев МДҲга аъзо давлатлар лидерлари саммитида иштирок этиш учун Россияга йўл олди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.

Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, Ш. Мирзиёев мазкур тадбирга россиялик ҳамкасби Владимир Путиннинг таклифига биноан отланган.

Норасмий саммитда МДҲга аъзо давлатлар етакчилари йил якунларини сарҳисоб қилиб, ҳамкорликни ривожлантириш йўналишлари юзасидан фикр алмашишлари билдирилган.

XS
SM
MD
LG