Ссылки доступа

Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича жаҳондаги 119-ўринни эгаллади


Ўзбекистонда сўнгги бир йил ичида мобил интернет тезлиги 60 фоизига ўсганига қарамай, жаҳон миқёсида 119-ўринни, Марказий Осиёда 3- ўринни эгаллади.

Жаҳон давлатларидаги интернет тезлигини ўрганувчи Speedtest хизматининг билдиришича, уйдаги интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон 89-ўринда ва унинг тезлиги секундига 49,8 Мбитни ташкил қилади. Ўтган йилнинг ноябрида Ўзбекистон бу соҳада 94-ўринда эди.

Айни пайтда мобил интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон ортда қолмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда мобил интернет тезлиги секунлига 19,84 Мбитни ташкил қилади.

Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистон уйдаги ва мобил интернет тезлиги бўйича Қозоғистон ва Қирғизистондан кейинги учинчи ўринда бормоқда.

Қозоғистонда уй интернети тезлиги секундига 63,3 Мбитни (79-ўрин), мобил интернет 31,2 Мбитни (86-ўрин), Қирғизистонда уй интернети 51 Мбитни (88-ўрин), мобил интернет 23,68 Мбитни (119-ўрин) ташкил қилади.

Тожикстон рейтингда 139-ўринни, туркманистон эса 180-ўринни эгаллаган.

XS
SM
MD
LG